Байтга нақшланган ҳикмат
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 13 Июнь 2016

Байтга нақшланган ҳикмат

Алишер Навоий шеърияти, ижодий мероси комил инсон ҳақидаги орзу-умидлар бўстони, эзгулик амалларидан воқиф қилувчи бадиий қомусдир.

Мутафаккир шоир ўз асарларида оламни яратишдан муддао — одамни яратиш, дея таъкидлаб ўтади. Яъни борлиқ ва ундаги гўзал нарсаларнинг барчаси жонли-жонсиз маҳлуқотлар орасида энг азиз ҳамда мукаррам бўлган инсон учундир. Бас, шундай экан, одамзод сийратида ҳам, суратида ҳам, яъни қалби ва амалларида шу шарафга шукроналик ҳамда масъулият туйғуси акс этмоғи лозим, шундагина у ҳақиқий инсон номига муносиб. 

Хўш, шоир наздида бу масъулият нималардан иборат? Аввало, инсонийликка зид бўлган такаббурлик, хушомадгўйлик, хасислик, жабр-зулм, жоҳиллик, баднафслик, тамагирлик каби иллатлардан йироқ бўлмоқ, одамийлик шевасини касб этмакдир. 

Навоий машҳур ғазалларидан бирида бадиийликнинг жуда юксак ва нафис нуқтасидан туриб, ушбу тушунчани қуйидагича таърифлайди: 

Одам авлодида камдур одамийлиғ шеваси,

Одам эрмас улки майли одамизод айлагай.

Шоир одам зотида адолатпешалик, иймон-эътиқод, аҳдга вафо, инсоф, диёнат, меҳр, садоқат, хайр-саховат, камтарлик янглиғ энг яхши фазилатларни кўришни истайди. “Аҳли жаҳондин хаста хотир” шоир бу байтнинг илк мисрасида одамлар орасида гўзал инсоний хулқ-атвор соҳибларини топиш мушкул эканлигини айтади.

Кейинги мисрада фикрини давом эттириб, мабодо, ана шундай кимса, яъни одамийликка майл қилган киши учраб қолгудек бўлса, у одам эмас, дея фавқулодда кескин мулоҳазани ўртага ташлайди. 

Ажабо! Ҳозиргина нокаслардан нолиб турган шоир ўзи орзу қилганига қарама-қарши ўлароқ, одамийликни касб қилган одамни одам эмас, деб турса, ундай ҳолда у ким?! Аслида, бу саволга жавоб чистондаги каби шу байтнинг ўзида яширинган. Шоир шу орқали ғазалхонни мулоҳаза, мушоҳада бобида фаолликка ундайди, бошқача айтганда, идрокини чархлайди. 

Байтни яна бир карра ўқинг. Хўш, жавобини топа олдингизми? Топган бўлсангиз, жуда соз. Эътибор қилинг, гап бу ёқда: одамийлик шевасидан йироқ кимсалар орасида гўзал инсоний хислатларни ўзида мужассам этган кишини учратиш ноёб ҳодиса ва бинобарин, қувончли ҳолдирки, шоир наздида, у — одам эмас, балки бамисоли фариштадир. 

Маълумки, фаришта, малойик ҳар қандай гуноҳдан фориғлик, поклик, бокиралик, беғуборлик тимсоли.

Байтдаги навоийона мухтасар хулоса, буюк ҳикмат ана шундай!

Отабек ИСМОИЛОВ,

Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими, 

Ўзбекистон Ёзувчилар 

уюшмаси аъзоси.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР